Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Сергели туманида жойлашган ЙПХ масканида ўтказилган тадбир давомида Damas автомашинаси текшириш учун тўхтатилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур автомашина ҳайдовчиси ва йўловчилари ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда йўловчи, 1991 йилдда туғилган Д. Ахмедовага нисбатан Тошкент вилояти Янгийўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.
Д. Ахмедова ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноят — фирибгарликни содир этганлиги учун қидирувда бўлган.
Изоҳ (0)