• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Риштон туман ҳокими ҳунарманднинг ўз ҳисобидан бозорда қурган кутубхонасини буздирмоқчи

    «Халқ сўзи» газетасида ижтимоий тармоқларда Дима Қаюм тахаллуси билан танилган ҳунарманд-тадбиркор Дилшод Болтабоев ўз маблағи ҳисобидан Фарғона вилояти Риштон туманидаги бозорда барпо этган кутубхонаси туман ҳокимлиги томонидан бузилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги мақола чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Ўзбекистонда китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилишга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилаяпти.

    Халқ, хусусан, ёш авлод қалбига маърифат нурларини олиб кириш, тафаккурини бойитишдек эзгу ишларга бош қўшаётганлар ичида тадбиркорлар сафи кенгайиб бораётгани қувонарли ҳол. Энди одамлар кўз ўнгида ишбилармон деганда фақат пулнинг кетидан қувиб, даромад қидириб юрадиган инсон эмас, балки жамиятда маънавиятни юксалтиришга ўзининг беминнат ҳиссасини қўшишга интилаётган ижтимоий фаол шахс гавдаланяпти. Бундай яхши ташаббуслар нафақат марказий шаҳарларда, балки чекка туманларда ҳам қанот ёяётганлиги эса аҳамиятли воқеадир. Улардан бири риштонлик ҳунарманд-тадбиркор Ижтимоий тармоқларда Дима Қаюм тахаллуси билан танилган Дилшод Болтабоевдир.

    У хайрия маблағлари ва ўз ҳисобидан бозордаги ўзига ажратилган жойдан кутубхона очди, одамларга беминнат зиё таратишга киришди. Бироқ шу кунларда бундай олижаноб ҳаракатни тўхтатишга бўлаётган уринишлар нафақат бозордагиларни ажаблантирмоқда, балки маърифатни севувчи барчанинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Буни у «Facebook» ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган мурожаатини ўқиб билдирилаётган юртдошларимиз фикрларидан ҳам англаш қийин эмас. «Ота-онам нафақадалар. Мен эса Риштон тумани деҳқон бозорида тунука ва печка маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаман» , — деб ёзади у.

    Давлат раҳбарининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш мақсадида амалга ошираётган ташаббусларидан илҳомланиб бозордаги қонуний жойига ўтган йил сентябрь ойидан ўз кутубхонасидан китоблар олиб чиққани ҳақида тўхталиб ўтади.

    «Интернетдаги дўстларимга ҳам илтимос қилдим. Китоблар ёғилиб кела бошлагандан кейин, Халқ таълими вазирлиги мутасаддиси ва Риштон туман ҳокими билан суҳбатлашиб, рухсат олдим. Шундан сўнг ўзимнинг дўконимдан 12 кв.м. жойга акфадан қурилиш ишларини бошлаб, 25 кунда замонавий «Рошидоний» халқ кутубхонасини битказдим. Очганимга уч ой бўлган бўлса, китоблар сони 1500 донадан ошди. Китоб ўқувчилари сони 1000 дан кўпайди. Бу қурилишга барча юртдошларим хайрия акцияси қилиб, пул беришди. Мен эса ҳамма маблағни шу кутубхонага сарф қилдим» — дейди тадбиркор.

    Аммо у Риштон тумани ҳокимидан буйруқ олган архитектура-қурилиш бўлими бошлиғи кеча тонгда туман ИИБ ва ёнғин хавфсизлиги бўлими вакиллари билан чиқиб, уни «Сен ноқонуний қурдинг» дея адолатсиз айблагани ҳақида куйиниб гапиради.

    Ҳоким ёнига кириб, бу ишлар учун 30 миллион сўмдан ошиқ пул сарфлаганини айтганда, туман раҳбари «бошқа ердан жой олиб бераман, кредит ҳам бераман», деб жавоб қайтарган.

    Аммо Дилшод Болтабоев эса бошқа жойга бора олмаслиги, берилган кредитни тўлай олмаслиги, сабаби гаровга қўйишга ҳеч нимаси йўқлигини баён этган.

    «Ҳар куни ўқувчилар 20—25 донадан китоб олиб кетишмоқда. Албатта, бепул тарқатяпман. Ёнида дўкончамда савдо қилаяпман» деб ёзар экан шундай илтимос қилади: «Ўқувчилар ва ўз номимдан ўтиниб сўрайман, шу жойимни бузишмасин. Ҳеч қандай ёнғинга ва ҳоказоларга халақит қилмайди».

    Президентнинг «Жаҳолатни маърифат билан енгамиз» деган сўзлари қулоғида доимо жаранглаши ҳақида сўзлар экан, яна такрорлайди: «Илтимос, ўтиниб сўрайман, кутубхонани бузишмасин. Ёрдам беринг. Қишлоқда кутубхона бор. Лекин шароити йўқ. Ҳам узоқ. Ҳеч ким бормайди. Мен қурган бепул кутубхона бозорга юмуш билан келган одам олиб кетяпти. Албатта, бепул».

    Қайд этилишича, айни пайтда газета мухбири мазкур мурожаатнинг тақдири билан қизиқиб, ҳунарманд ва маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари билан учрашмоқда.

    08.02.2018, 15:38   Изоҳ (0)   34081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ТошДЎТАУда «Алишер Навоий ва XXI аср» мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда (фото)

    08.02.2018, 15:19

    Маст ҳолда хотинига тан жароҳати етказган чирчиқлик эркак 3 йилга қамалиши мумкин

    08.02.2018, 14:30

    2017 йилнинг IV чорагида кўрилган чора-тадбирларга қарамай иқтисодиётда юқори инфляцион босим сақланиб қолди

    08.02.2018, 13:45

    Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари: Қишлоқ жойда уй қураётганда хонага, албатта, туйнук ўрнатиш керак

    08.02.2018, 13:10

    Туризм соҳасида бизнес бошлаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

    08.02.2018, 13:00

    Бухоронинг Когон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

    08.02.2018, 12:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.