• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2017 йилнинг IV чорагида кўрилган чора-тадбирларга қарамай иқтисодиётда юқори инфляцион босим сақланиб қолди

    2017 йилнинг IV чорагида қатъий пул-кредит сиёсатининг давом эттирилиши ва монетар омилларнинг нархлар ўсишига таъсирини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларга қарамай иқтисодиётда юқори инфляцион босим сақланиб қолди Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2017 йилда истеъмол нархлари индекси (ИНИ) бўйича ҳисобланган инфляция даражаси 14,4 фоизни, 2017 йилнинг IV чорагида эса 6,1 фоизни ташкил этди. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 15,9 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 16,1 фоиз ва хизматлар – 8,6 фоизга ошди.

    Истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиш суръатларида олдинги йилларга нисбатан номутаносиб равишда тезлашув кузатилди.

    Хизматлар нархлари ва тарифлари ўсиш суръатлари 2017 йилнинг II ва III чоракларга (2,4 ва 3,1 фоиз) нисбатан секинлашиб IV чоракда 1,5 фоизни ташкил этди.

    Фото: Марказий банк матбуот хизмати

    Фото: Марказий банк матбуот хизмати

    2017 йилнинг ноябрь ойида бензин ва электр энергияси нархларининг оширилиши йилнинг IV чорагида инфляция даражаси ўсишига таъсир кўрсатган омиллардан бўлди.

    Шу билан бирга, ўтказилган сўровларга кўра, 2017 йилнинг декабрь ойида иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар миқдорини оширилиши туфайли инфляцион кутилмаларнинг ортиши ҳам иқтисодиётдаги истеъмол нархлари ўзгаришига ўз таъсирини кўрсатди.

    Истеъмол нархлари динамикасининг ойлар кесимидаги таҳлили 2017 йил давомида инфляция даражасига озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши энг кўп таъсир этганлигини кўрсатмоқда.

    Фото: Марказий банк матбуот хизмати

    Фото: Марказий банк матбуот хизмати

    Иқтисодиётда 2016—2017 йиллар давомида нархлар ўзгариши таҳлили ички нархлар ўсишига монетар омиллар билан бир қаторда номонетар омилларнинг таъсири мавжудлигини кўрсатмоқда.

    Хусусан, 2017 йилнинг ёз ойларида озиқ-овқат нархларининг мавсумий пасайиши 2016 йилга нисбатан сезиларли даражада паст бўлган бўлса, 2017 йилнинг куз-қиш мавсумидаги ўсиш суръатлари 2016 йил кўрсатгичларидан анча юқори бўлди.

    Шунингдек, 2017 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг 2016 йилга нисбатан номутаносиб ўсиши кузатилди. Хусусан, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиш суръатлари 2016 йилда 10,1 фоиздан 2017 йилда 16,1 фоизгача тезлашган бўлса, озиқ-овқат маҳсулотлари – 0,3 фоиздан 15,9 фоизгача ошди.

    Нархларнинг сезиларли ўсиши гўшт маҳсулотлари, тухум, шакар, сут, ўсимлик ёғлари ҳамда мева ва сабзавот маҳсулотлари (олма ва нок, помидор, бодринг, картошка ва бошқалар) ҳисобига тўғри келди.

    Ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотларидан қурилиш материаллари, шахсий гигиена маҳсулотлари, кийим-кечак ва пойабзал нархларининг ўсганлигини қайд этиш мумкин.

    Ички истеъмол бозоридаги нархлар ўсишига номонетар омилларнинг таъсири, ташқи савдонинг эркинлаштирилиши натижасида ички нархларнинг қўшни давлатлардаги нархлар даражасигача ўсиши, маҳсулотларни импорт қилишда суст рақобат муҳити ҳамда қурилиш маҳсулотларига бўлган ички талабнинг ошиб бориши билан изоҳланади.

    08.02.2018, 13:45   Изоҳ (0)   14476
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари: Қишлоқ жойда уй қураётганда хонага, албатта, туйнук ўрнатиш керак

    08.02.2018, 13:10

    Туризм соҳасида бизнес бошлаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

    08.02.2018, 13:00

    Бухоронинг Когон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

    08.02.2018, 12:41

    15 кишигача йўловчи сиғимига эга автотранспорт воситаларига Қамчиқ довонидан ўтишга рухсат берилади

    08.02.2018, 12:31

    Азиз Абдуҳакимов: «Ўзбекистонда гидлар етишмаслиги — туризмдаги энг катта муаммо»

    08.02.2018, 12:21

    Фарғонада валютафурушларга қарши рейдлар ўтказилди

    08.02.2018, 11:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.