Тэвис Макгинн 2017 йилда Facebook’га ишга жойлашди. У компания маркетинг тадқиқотлари билан шуғулланишга умид қилди. Бунинг ўрнига унга одамлар қандай муносабатда эканлигини аниқлаш учун Марк Цукерберг имиджини кузатиб бориш вазифаси топширилди, деб ёзади Meduza.
Макгинн дунёнинг йирик ижтимоий тармоғи асосчиси баёнотларига қараб унинг образи қандай ўзгариб бораётганлигини ҳар куни текшириши лозим эди.
Тэвис The Verge журналистларига маълум қилишича, унинг вазифасига бутун дунё бўйлаб фокус-гуруҳлар ташкил этиб, одамлар Цукербергга ишониш-ишонмаслиги, уни нима сабабдан ёқтиришлари ва у ҳақда эшитган-эшитмаганликларини аниқлаш кирар эди. Охирги масала АҚШ чегарасидан ташқаридаги аудиторияга тааллуқли эди. Макгинннинг сўзларига қараганда, Цукерберг унинг ҳар бир ҳаракатини қандай қабул қилаётганликларини билишни хоҳлаган.
«Facebook — бу Марк», — дейди Макгинн. У 33 ёшли тадбиркор ижтимоий тармоқнинг икки миллиардлик аудиторияси устидан мислсиз ҳукмронлик қилади деб ҳисоблайди. У Facebook’да ярим йил ишлагандан сўнг ижтимоий тармоқ дунёни фақат ёмон томонга ўзгартираяпти деган фикрга келиб, ишдан бўшади.
Изоҳ (0)