Виртуал реаллик соҳасидаги япониялик яратувчи Юн Рекимото «Инсоний Uber» деб аталган ChameleonMask технологиясини тақдим этди. Яратувчининг ғоясига кўра, технология узоқдаги фойдаланувчининг юзини бошқа жойда кўрсатиши керак. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Стартап турли учрашувларда фойдаланувчининг танаси сифатида «ясама» одамдан фойдаланади. Бу ҳолатда «ясама» одам юзни ёпувчи махсус ниқобни кияди. Планшетда жонли эфирда фойдаланувчининг юзи намойиш этилади, у ҳаммани камера орқали кўради ва гаплаша олади.
Рекимото ўз лойиҳасига телемавжудлик қурилмасининг дастлабки кўриниши сифатида қарамоқда. У технология устида бир неча йилдан буён ишламоқда.
Vice нашри технологияни қўллаш бўйича бир нечта ҳолатларни ўйлаб топган: кимнидир дўстларга уй кўчиришда ёрдамга жўнатиш мумкин ёки каравотда ётган ҳолда ўғлининг бейзбол ўйинини кўришга бориш мумкин. Бироқ ҳозирча «ясама» одам ҳеч қаерга урилмасдан қандай ҳаракатланади, деган саволга жавоб йўқ. Планшет бутун юзни ёпади ва кўриш учун жой қолдирмайди.