Россиянинг Ленинград вилоятида 6 февраль куни Тихвин—Новая Ладога автойўли 423-километрида микроавтобус ва юк автомобилининг тўқнашуви оқибатида олти киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».
Маҳаллий вақт бўйича 06:20 да микроавтобус ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш қисмига чиқиб, «Ивеко» юк автомобили билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва микроавтобуснинг беш нафар йўловчиси ҳалок бўлди.
Авария вазиятлари аниқлаштирилмоқда.
Аввалроқ, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятларида кучли қор ёғиши кузатилганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Улар минтақада ЙТҲ сони ошишига олиб келди.
Изоҳ (0)