3 февраль куни Африканинг Бенин давлати қирғоқларида Панамада рўйхатга олинган Marine Express танкери йўқолиб қолган эди. Қароқчилар бортида 22 нафар ҳиндистонлик денгизчи бўлган танкерни қўйиб юборди, деб хабар беради «ТАСС».
«Экипаж аъзоларининг барчаси соғ-саломат. Кемадаги юкка зарар етмаган», — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Панамада рўйхатга олинган Marine Express кемаси умумий қиймати 8,1 миллион долларга тенг 13,5 минг тонна ёқилғини олиб кетаётган эди.
Кема сўнгги бор 31 январь куни, Бениннинг Koтону порт шаҳрига яқинлашганида алоқага чиққан.
Изоҳ (0)