Россия марказий сайлов комиссияси 6 февраль, сешанба кунги йиғилишида Владимир Путинни Россия президентлигига номзод сифатида рўйхатга олиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Номзодлик гувоҳномасини Путиннинг сайлов штаби юридик хизмати раҳбари Сергей Кабишев олди ва шу куннинг ўзида унга етказишини маълум қилди.
Кабишев Путин номзод сифатида рўйхатга олинганидан сўнг амалдаги давлат раҳбари бўлгани ва вазифаларини бажаришда давом этаётгани сабабли таътилга чиқишга мажбур эмаслигини билдирди.
Путин Россия марказий сайлов комиссияси рўйхатга олган учинчи номзод бўлди. Олдинроқ ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский ва КПРФ номзоди Павел Грудинин бу жараёндан ўтганди.
Изоҳ (0)