Ўзбекистон Қуролли кучларига тунда кўриш қурилмалари 2017 йилнинг охирида Қозоғистоннинг «КАЕ» МЧЖ томонидан етказиб берилган. Бу ҳақда «Қозоғистон инжиниринг» АЖ матбуот хизматига маълум қилди, деб хабар беради UZ24.
Мазкур завод ўзининг электрон-оптик маҳсулотларини ўтган йилнинг сентябрида Тошкентда бўлиб ўтган «Ўзбекистон — Қозоғистон: ҳамкорликнинг янги босқичи» саноат кўргазмасида намойиш этганди.
Натижада икки томонлама келишувга эришилган. Қозоғистоннинг тунда кўриш қурилмалари тегишли синовлардан муваффақиятли ўтган.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон бугунги кунда экспорт маҳсулотларини кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳ (0)