Санкт-Петербургда Россия халқ артисти Людмила Сенчина билан видолашув маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради «Газета.ru».
Маросим мусиқали комедия театрида ўтказилди.
Анъанага кўра, марҳуманинг тобути театр биносидан олиб чиқиб кетилаётганда уни қарсаклар билан кузатишди.
Сенчина 25 январь куни узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. У 68 ёшда эди. Актриса Санкт-Петербургдаги Смоленск қабристонига дафн этилади.
Изоҳ (0)