Уммонда 1 мартдан бошлаб аёллар такси ҳайдай олади, деб ёзади «Газета.ru». Бунгача мамлакатда фақат эркаклар таксичи бўлиши мумкин эди.
«Уммон ҳукумати ишга жойлашишда аёлларга эркакларники билан тенг ҳуқуқларни тақдим этишга интилмоқда», — дейилади султонлик полицияси баёнотида.
Таъкидланишича, аёллар ва эркаклар бошқараётган автомобиллар ранглари билан фарқланиб туради — аёллар пушти ва ҳаворанг машиналарни ҳайдайди.
Изоҳ (0)