Ироқ расмийлари илк бор энг кўп қидирилаётган жиноятчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Рўйхатга 60 киши, жумладан, мамлакат собиқ президенти Саддам Ҳусайннинг катта қизи Роҳат киритилди. У ҳозирда Иорданияда бўлиб турибди.
Шунингдек, мазкур ҳужжатда ИШИДнинг 28 нафар дала қўмондони, «Ал-Қоида»нинг 12 нафар етакчиси, БАAS партияси мансабдорлари, жумладан, Роҳат ҳақида маълумот ва айбловлар жамланган.
Al Sumaria телеканалига кўра, рўйхатга қаерда эканлиги ҳозиргача номаълум бўлган ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий киритилмаган.
Санаб ўтилган шахсларнинг барчаси айни пайтда Ироқдан ташқарида. Уларнинг экстрадицияси масаласи Интерпол билан биргаликда ҳал этилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)