Американинг Массачусетс штатида опа-сингил беш ёшли қизчадан «иблисни ҳайдамоқчи» бўлиб, унинг қўл-оёғини боғлаб, ёқиб юборди, деб ёзади New York Post. Шунингдек, улар қизчанинг саккиз ёшли акасига мачете билан калласини узиб ташлаш ҳақида таҳдид қилган.
Боланинг сўзларига кўра, аёллар унинг синглисининг юзини ёндирган, қўли ва бўйнига игнасимон нарсаларни санчган ва қон чиқарган. Кўзларига ҳам ачитадиган суюқликни қуйган.
Жабрланувчини учинчи даражали юз куйиши билан касалхонага элтишган. Сўнг уни акаси билан биргаликда ижтимоий хизматлар олиб кетган.
«Диний маросим»ни ўтказиш учун аёлларни болаларнинг онаси ёллаган. Сартарош бўлиб ишлайдиган аёл вуду билан шуғулланувчи мижозига қизининг қулоқсиз ва инжиқ эканлигидан нолиган ва ундан «иблисни қувиш» учун вуду маросимини ўтказишни сўраган. Онани жавобгарликка тортишмади, аммо руҳий даволанишга юборишди.
Опа-сингил эса қизчага зарар етказганини рад этмоқда, улар 7 февраль куни суд қилинади.
Изоҳ (0)