Пекин Вашингтоннинг Хитой ядро аслаҳалари ўта кучайтирилаётгани ва бу давлат ядро таҳдиди мавжудлиги ҳақидаги даъволари муносабати билан норозилик билдиради. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлиги расмий вакили Жень Гоцян маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Пентагон «Ядро қуроли миқдори ва таркиби таҳлили» номли ҳисоботни эълон қилган, унда Хитой ядро салоҳияти ривожланиши ҳақида мулоҳазалар билдирилганди.
«Ҳисоботда Хитой ядро таҳдиди ҳақида муболаға қилинган. Биз ҳар қандай вазиятда ҳам биринчи бўлиб атом қуролини қўлламаймиз. АҚШ томони совуқ уруш даври фикрлашидан воз кечади ва Хитойнинг стратегик режаларига тўғри баҳо беради, деган умиддамиз», — таъкидлади Жень Гоцян.
Изоҳ (0)