АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп турмуш ўртоғи, президент Дональд Трамп билан Флориданинг Палм-Бич аэропортида суратга тушишдан бош тортди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Протоколга кўра, давлат раҳбари ва унинг рафиқаси аэропортда самолёт трапидан пастга тушганидан сўнг фото учун бироз тўхташи лозим.
Бироқ биринчи хоним бу гал ундай қилмади: Трампга ҳатто қўл ҳам бермай, ўғли билан тўғри президент кортежи автомобилига йўл олди.
Трамплар оиласи Mar-a-Lago қароргоҳига жойлашиш учун Палм-Бичга келганди.
Изоҳ (0)