АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда фақат Россия муҳокама этилаётгани ва унинг маъмурияти қўлга киритаётган муваффақиятлар ёритилмаётганидан нолиди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
«Иш ўринлари бўйича ажойиб кўрсаткичлар, кўп йиллардан сўнг ниҳоят маошлар ошмоқда. Ҳеч ким бу ҳақда гапираётгани ҳам йўқ. Фақат Россия, Россия, Россия. Гарчи бир йил давомидаги текширувлардан сўнг ҳеч қандай келишув аниқланмаган бўлса ҳам», — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)