Италиянинг Венеция шаҳрида охирги кунларда сув сатҳи мейўрдагидан 60 сантиметрга пасайди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Сув сатҳи ёғингарчилик йўқлиги сабабли пасайди. Венецияда охирги икки йилдан бери бу даражада пасайиш кузатилмагани билдирилмоқда.Бу асосан кичик каналларга тегишли бўлиб, уларда гондолалар ҳаракати бутунлай тўхтаб қолди. Асосий Гранде каналида қайиқлар сайёҳларни ташишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)