Бразилия президенти ўзининг ҳаёт эканлигини расман тасдиқламагани учун Сан-Паулу штати маъмурияти унга икки ойлик нафақа пулини бермади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, ЎзА хабар берди.
Бразилия президент Мишель Темер 1999 йилда Сан-Паулу штати прокурори лавозимидан нафақага чиққан эди.
Президент маъмурияти Мишель Темер давлат ишлари билан ниҳоятда банд бўлгани учун ҳам нафақа олишга зарур бўладиган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этолмаган, деб тушунтириш бермоқда.
Бразилия президентининг собиқ прокурор сифатида оладиган нафақа пули миқдори ойига 45 минг реал (15 минг доллар)ни ташкил этади.
Изоҳ (0)