Янги Зеландиянинг Мана оролида сўнгги 40 йил ичида Веллингтон яқинида яшаган Найжел лақабли денгиз қуши — бу турдаги биринчи қуш ўлди. Қушнинг жасадини одам истиқомат қилмайдиган оролда Сақлаш департаменти ходими Крисс Белл топган. Қуш қандай яшаган бўлса, шундай вафот этди: бетон қушлар орасида, деб ёзади TJournal.
Гап шундаки, Мана оролида бетондан ясалган 80 та денгиз қуши ўрнатилган. Маҳаллий табиатни муҳофаза қилиш хизмати шу тариқа ҳақиқий қушларнинг эътиборини тортиш ва сунъий популяция яратишга уринган. Ҳайкалларда қуёш батареяларида ишловчи ва қушларнинг овозини чиқарувчи қурилмалар ҳам ўрнатилган.
Найжел оролга 2013 йилда учиб келган. Бироз вақтдан сўнг ходимлар қуш оролнинг шарқий қирғогидаги ҳайкаллардан бирига ғамхўрлик қилаётганини пайқаган.
Найжелнинг ўлимидан бир неча ҳафта олдин Манага бошқа денгиз қушлари ҳам учиб келган ва оролнинг бошқа томонида яшай бошлаган. Бироқ Найжел улар билан дўстлашишга улгурмаган, улардан узоқлашган ҳолда бор эътиборини бетон ҳайкалларга қаратишда давом этган.
Департамент ходимларининг сўзларига кўра, Найжел ўлган бўлса ҳам, у ўзининг асосий вазифасини бажара олди, яъни оролга қушларни жалб қила олди.
Изоҳ (0)