YouTube раҳбарияти давлат ОАВлари томонидан тайёрланган видеороликларни алоҳида қайд этиб қўйиш борасида қарор қабул қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
«Бизнинг мақсадимиз — фойдаланувчилар YouTube’да кўриш учун танлаган янгиликларининг манбаси қаер эканлигини англашида ёрдам бериш, уларни қўшимча маълумотлар билан таъминлашдан иборат», — дейилади компаниянинг расмий баёнотида.
Бу турдаги видеоларни томоша қилиш вақтида махсус белги унинг номида кўриниб туради ва унда ОАВнинг Wikipedia’даги саҳифасига ҳавола жойлашган бўлади.
Изоҳ (0)