Counter-Strike ўйинининг яратувчиларидан бири Жесс Клиффе АҚШнинг Сиэтл шаҳрида қўлга олинди. Маҳаллий телеканалнинг маълумотига кўра, ҳозирча унга нисбатан расмий айблов эълон қилинмаган, бироқ гаров эвазига ҳам қўйиб юборилмаган, деб ёзмоқда TJournal.
Қайд этилишича, 36 ёшли дастурчи вояга етмаган қизни зўрлашда гумон қилинмоқда. Ҳозирча жабрланувчининг аризаси ҳақида тафсилотлар йўқ, Клиффе бунга қадар жиноят содир этмаган. Полиция вазиятга изоҳ беришдан бош тортган.
Изоҳ (0)