Sony бош директори Кадзуо Хираи 2 февраль, жума куни тўсатдан истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Компанияни 2012 йилдан бери бошқариб келган Хираи буткул кетаётгани йўқ, у директорлар кенгаши раиси бўлиб қолади. Ўтган вақт мобайнида Sony молиявий кўрсаткичлари ва кўплаб бозорлардаги мавқейини тиклашга муваффақ бўлганди.
Sony бош директори лавозимини 1 апрелдан эътиборан ҳозирги молиявий директор Кенъитиро Ёсида эгаллайди.
Компания акциялари шу куни 1,9 фоизга қимматлади. Охирги йил мобайнида Sony капиталлашуви 55 фоизга ошиб, 6,5 триллион иенга етди.
Изоҳ (0)