Ўзбекистонда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бу Ўзбекистон Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.
Мазкур мукофот жамият ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оила шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланиши, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга берилади.
Изоҳ (0)