Тошкент шаҳрида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши муносабати билан, шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси шахсий таркиби томонидан, тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда, шаҳар ҳудудида маълум бир яшаш жойига эга бўлмаган фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 3 февралга ўтар кечаси 30 нафар уйсиз шахс жойлардаги тиббий муассасаларга жойлаштирилган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, иссиқ овқат ҳамда ётоқ жойи билан таъминланган.
«Ҳозирда мазкур йўналишдаги тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда», — дейилади бош бошқарма ахборотида.
Қайд этиш жоиз, идора матбуот хизмати уйсизларга кўрсатилган ёрдам бўйича ҳисоботларни деярли ҳар куни эълон қилмоқда. Жумладан, 31 январга ўтар кечаси 45 нафар, 1 февралга ўтар кечаси 42 нафар, 2 февралга ўтар кечаси 52 нафар уйсизга ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)