Бугунги кунда Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан вилоятнинг барча шаҳар-туманларида пиёдалар ўтиш жойларига оқ-сариқ рангли бўёқлардан фойдаланилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Бу тажрибанинг афзаллиги шундаки, оқ-сариқ рангли пиёдалар ўтиш жойлари ёрқинроқ нур қайтариб, ҳайдовчиларнинг эътиборини жалб этади, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда алоҳида аҳамиятга эга.
Вилоят ҳудудида нафақат мавжуд пиёдалар ўтиш жойлари янги кўринишга ўзгартирилмоқда, балки зарур жойларга янгидан ташкил этилаяпти.
Янги кўринишдаги пиёдалар ўтиш жойлари йўлларнинг хавфли қисмларида пиёдалар хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.
Изоҳ (0)