Зулфия номидаги Давлат мукофоти 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафар талабгорга берилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.
Шу пайтгача мукофот бир ҳудуднинг 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган бир вакилига бериб келинганди.
Янги тартибга мувофиқ, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари бакалавриатга, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.
Изоҳ (0)