Франциялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган «Такси 5» фильмининг тизери эълон қилинди. Бу ҳақда Afisha Daily хабар бермоқда.
Бир неча сония давом этган тизерда аввалги қисмлар юлдузи Бернар Фарсини кўриш мумкин. Бироқ фильмнинг ҳаммага яхши таниш қолган актёрлари, хусусан Сами Насери янги қисмда суратга тушмаган.
«Такси 5» да бош ролларни Франк Гастамбид ва Малик Бенталха ижро этган. Бундан ташқари, Гастамбид фильм сценарий муаллифи ва режиссёри вазифасини ҳам бажарган.
Фильм сюжетига кўра, муваффақиятли полициячи нотаниш такси ҳайдовчисидан заргарлик буюмларини ўғирлаб кетаётган италиялик хавфли гуруҳни тўхтатишда ёрдам беришини сўрайди.
Изоҳ (0)