Йил бошидан буён фарғоналик фермерлар томонидан 90 лойиҳа тайёрланиб, шундан 60 лойиҳага 5045 гектар ер майдони ажратилди.
Бу майдонларда пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этиш режалаштирилган.
Ҳозирда Фарғона вилояти ва Тахтакўпир тумани ҳокимликлари томонидан лойиҳалар тайёрланиб, ер контурлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, сув йўллари, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш, боғ яратиш, кўп тармоқли тадбиркорлик ишларини йўлга қўйиш бўйича берилган ҳар бир таклиф чуқур ўрганиб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)