Буюк Британия ТИВ раҳбарининг доимий ўринбосари Саймон МакДональд ўз ходимларига сичқон овловчи хизмат мушуги Палмерстонни овқатлантиришни тақиқлади. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Бундай чора кўришга идорада тарқалган миш-мишлар сабаб бўлган. Унга кўра, Палмерстон вазирлик ходимлари томонидан тез-тез овқатлантирилгани сабабли мушук ўзининг асосий вазифаси бўлган сичқон овлашни уддалай олмаяпти.
Расмий маълумотларга кўра, Палмерстон хизматнинг биринчи йилида 27 та кемирувчини ушлаган. Бу кўрсатгич билан у бош вазирнинг ўз вазифасини бажармаганликда ва сичқонлар билан ўйнаганликда айбланган Ларри лақабли сичқон овловчи мушугидан ўзиб кетган.
Изоҳ (0)