Жанубий Африкадаги туристлар буйволлар тўдаси ёш филчани қандай қилиб шерлар ҳужумидан қутқариб қолганининг гувоҳига айланди. Улар «қутқарув операцияси»ни Крюгер миллий боғида тасвирга олишга муваффақ бўлди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Буйволлар тўдасини бир нечта шерлардан қочиб, буталар орасига беркиниб турган кичкина филча бефарқ қолдирмади. Ҳайвонлар йиртқичларга ҳужум қилиб, уларни қувиб юборди.
Зоологларнинг ҳисоблашича, буйволларнинг бу каби хатти-ҳаракати филчани қутқариш учун эмас, балки ўз болаларини ҳимоя қилишга йўналтирилган. Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, ёввойи табиатда шерлар ва буйволлар доимо ўзаро қарама-қаршидир.
Изоҳ (0)