АҚШнинг Бозелл шаҳридаги уйлардан бирининг олдига ўрнатилган кузатув камералари бегона аёлнинг уй олдидаги жўнатмани ўғирламоқчи бўлгандаги омадсиз уринишини тасвирга олди. Аёл учта пакетдаги нарсаларни олиб, машина томонга юрганда, сирғаниб кетган ва чап оёғидан жароҳат олган, деб ёзмоқда TJournal.
Аёлга ёрдам бериш учун унинг шериги — автомобиль ҳайдовчиси келган. У аёлни кўтариб олиб, машинага олиб борган. Эркак жўнатмаларни эсдан чиқармаган ва уларни ҳам машинага олган.
Ўғрилик қурбони Лизет Абабнехнинг айтишича, жўнатмалар ичида унинг эри учун қиммат дорилар бўлган. Полиция ўғриларнинг шахсини аниқлаган, бироқ ҳозирча улар қўлга олинмаган.
Изоҳ (0)