Марокаш жанубида 50 йил мобайнида илк бор қор ёғди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Morocco World News нашрига кўра, Африкадаги бу давлатда ҳақиқий қорбўрон кузатилган. Аҳоли пунктлари қалин қор қатлами билан қопланган. Совуққа қарамай, манзарани кузатиш учун кўпчилик кўчаларга чиққан.
Маҳаллий метеорологлар Шимолий Европадан келаётган катта ҳажмдаги совуқ ҳаво туфайли қор ёққанини билдирмоқда.
Марокашда қор сабабли айрим йўллар ёпилиб қолди. Ҳаво қатновида ҳам муаммолар юзага келиши кутилмоқда.
https://youtu.be/O3HQi5hxd2I
Изоҳ (0)