Қозоғистонлик эркак Мисрдаги дам олишдан сўнг Остонадаги касалхонага тери яллиғланиши шикояти билан ётқизилган. Мутахассислар кўригидан сўнг юқумли яллиғланиш ташхиси билан юқумли касалликлар бўлимига жойлашган. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар берди.
Таъкидланишича, қарағандалик Олег Василенко Мисрда дам олиш вақтида унинг оёғида шиш пайдо бўлган. Маҳаллий шифокорлар ўткир селлюлит, яъни териости тўқимларининг яллиғланиши ташхисини қўйган. Тез орада у Қозоғистонга етказилган.
Мисрлик шифокорлар шишнинг пайдо бўлишига медузанинг тишлаши сабаб бўлганини билдирган, бироқ Василенко очиқ денгизга чиқмагани ва медузани кўрмаганини айтган.
Изоҳ (0)