Nokia ўзининг 8-авлод смартфони учун Oreo 8.1 операцион тизимини синовдан ўтказиш ишлари бошлаб юборганига қарамай, компания ўрта сегментдаги смартфонларини ҳам эътибордан четда қолдирмади. Nokia 5 ва Nokia 6 (2017 йил) моделлари расман Oreo 8.0 билан янгиланмоқда, деб хабар берди Hi-Tech.Mail.Ru.
HMD Nokia 5 ва 6 учун Oreo’ни синовдан ўтказишни ўтган йилнинг декабрида бошлаган эди ва ҳозирда ушбу синовлар тугаган бўлиб, расмий янгиланиш қурилмаларда босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Фойдаланувчиларда янгиланиш билан бирга «суратдаги сурат» дастурини Google Maps, Duo ва WhatsApp, шунингдек, январь ойидаги дастурлар учун паролларни автоматик тарзда тўлдиришни қўллаб-қувватловчи API дастури каби бир қатор «янгиликлар»ни ишлатиб кўриш имконияти бўлади.
Изоҳ (0)