Янги Зеландиялик балиқчи сёрфинг билан шуғуллана туриб, 11 килограммлик олабуғани қўли билан тутиб олди. Бу ҳақда Stuff.co.nz нашри хабар берди.
Жейсон Гроукотт сёрфинг тахтасида қирғоқдан узоқлашганда ўзидан 60 метр масофада йирик олабуға сузгичларини пайқаб қолди.
Гроукотт балиқ томонга йўналиб, унинг ортидан сувга шўнғимоқчи бўлиб турганда олабуғанинг ўзи унинг тахтасига қараб сакради. Балиқчи уни думи ва жабрасидан тутиб, тезда арқон билан тахтага боғлаб қўйди.
Соҳилга чиққанда балиқ 11 килограмм эканлиги аниқ бўлди. Гроукотт бу каби балиқни тутиш учун қармоқ билан минглаб соат ўтиргани, бироқ 4,5 килограммдан ортиқ олабуға тута олмаганлигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)