Ҳиндистонда беморни МРТ аппарати ютиб юборганидан сўнг у ҳалок бўлди, деб хабар беради NDTV.
Ражеш Мару МРТ хонасига металлдан ишланган кислородли баллонча билан кирган. Кучли магнит майдони туфайли аппарат беморни ютиб юборган.
МРТ аппаратини ўчириб, унинг ичидан Ражешни чиқариб олишган, бироқ у олган жароҳатлари туфайли ўн дақиқадан сўнг вафот этган.
Марҳумнинг қариндошлари шифокорлар МРТ хонасидаги аппарат ёқилмагани ва хонага кириш хавфсиз эканлигини таъкидлаганини маълум қилган.
«Биз уларга металл буюм билан МРТ хонасига кириш хавфлилигини айтганимизда улар ҳар доим мижозлар хонага шу тариқа киришини таъкидлади», — дейди марҳумнинг қариндоши.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)