Россиянинг Сочи шаҳрида ўсмирлар селфи учун 180 метрли телеминорага чиқди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қўшни уйларда яшовчилар ўсмирлар телеминорада селфига тушаётганини кўриб, қутқарувчилар ва полицияни чақирди.
Қутқарувчилар икки ўсмирга пастга тушишга ёрдам берди. Уларга тиббий хизмат талаб қилинмади.
Руферлар жами 4 киши бўлгани, улардан икки нафари — йигит ва қиз фавқулодда хизматлар келгунча мустақил равишда пастга тушиб кетгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)