Хитойнинг Сичуан маданият ва алоқа коллежида қизиқарли тажриба ўтказилди. Якуний имтиҳонда талабаларга етти нафар ўқитувчининг суратлари берилди, талабалар эса ўз оқитувчисининг суратини танлаб, унинг остига ўқитувчининг исмини ёзиши керак бўлган. Тўғри жавоб берганлар ҳеч қандай тақдирланмаган, бироқ хатога йўл қўйганларнинг якуний баҳоси 41 баллга камайтирилган. Бу ҳақда TravelAsk хабар бермоқда.
Баъзи талабалар саволни жуда мураккаб деб ҳисоблаган ва имтиҳондан ўта олмаслиги мумкинлигини айтган. Бошқалари эса бундай тестни жуда қизиқарли деб ҳисоблаган.
Ўқитувчилар бундай синовнинг биринчи марта ўтказилганини тан олган. Ўқитувчиларнинг сўзларига кўра, улар учун талабаларнинг чин кўнгилдан ўқиши муҳим, бироқ улар талабаларнинг деталларга эътибор бериш ёки бермаслигини ҳам билиши зарур.
Бунда нотўғри жавоб имтиҳоннинг барбод бўлганини билдирмайди. Гап шундаки, тест якуний баҳонинг 30 фоизига тўғри келган, қолган 70 фоизи эса машғулотлардаги фаоллик ва уй ишлари учун берилган.
Изоҳ (0)