АҚШ иқлим бўйича Париж келишувига қайтиши мумкин. Бу ҳақда президент Дональд Трамп интервьюси давомида маълум қилди. The Guardian нашри унинг сўзларини келтиради, деб ёзади «РБК».
Трамп келишув АҚШ учун «фожиа» бўлганлигини таъкидлади.
«Бироқ яхши келишув бўлса, қайтишимиз учун доим имкон бор», — дея қўшимча қилди у.
Америка етакчисининг сўзларига қараганда, ҳозирги битим Қўшма Штатлар учун «даҳшатли» ва «адолатсиз».
Изоҳ (0)