Россия тергов қўмитасининг маълумотига кўра, Москвадаги ресторанлар тармоқларидан бирининг топ-менежерлари ўртасида келиб чиққан келишмовчилик улардан бирининг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Хабар берилишича, компания бош директори ва 59 ёшли молиявий ишлар бўйича директор ўртасида молиявий масалада келишмовчилик бўлган. Ўзаро жанжал вақтида 58 ёшли бош директор ов милтиғи билан молиявий директорнинг бошига отган ва бу унинг ўлимига сабаб бўлган.
Шундан сўнг бош директор ўзини ўлдирмоқчи бўлган, бироқ тез ёрдам уни касалхонага олиб борган.
Тергов қўмитаси низо иштирокчилари ва компания номи ҳақида маълум қилмаган.
Изоҳ (0)