Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида иқлим ўзгаришлари масалалари бўйича Марказий Осиё конференцияси бошланди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Анжуманга «Барқарор минтақавий мослашувчанлик йўлида» мавзу этиб танланди.
Уни ўтказишдан кўзда тутилган асосий мақсад минтақавий мулоқотни қўллаб-қувватлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш борасидаги билим ва маълумотларни тарқатиш, барча манфаатдор томонлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳаракатлар имкониятини аниқлашдан иборат.
Иқлим ўзгаришлари бўйича конференция икки кун давом этади ва 5 та пленар сессияни ўз ичига олади. Унда 200 га яқин эксперт иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)