Онасини парвариш қилиб, кўчада қолишига бир бахя қолган кларкстонлик (Мичиган штати) 50 ёшли аёл лотерея чиптасини харид қилиб, 390 минг доллар ютди. Бу ҳақда CNN хабар берди, деб ёзади ForumDaily.
Шавна Доннели Lucky for Life лотерея чиптасини икки долларга харид қилган эди.
Аёл кечаси уйғониб, лотерея натижасини текширди ва 15-11-15-32-33-40 рақамларини тўғри топганлигини кўриб, ҳайратга тушди.
«Тўғри топганимни кўрганимда, лотереяда ҳақиқатан ютганлигимга ишонч ҳосил қилиш учун юз марта қайта текширдим», — деди у лотерея ташкилотчиларига.
У 22 январь куни лотереянинг Мичигандаги офисига келиб, ютуқ суммасини бир вақтда олишни танлади. Аёл бу пулларга уй ва машина харид қилиш, қолганини жамғариб қўйишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)