Хитойлик миллиардер, Alibaba Group асосчиси Жек Ма Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумига Canada Goose маркасига тегишли аёллар курткасини кийиб келди, деб ёзади Quartzy.
Куртканинг нархи 795 доллар бўлиб, ушбу рангдаги модель бренд сайтида фақат аёллар учун мўлжалланган версияда сотилмоқда.
Нашр эслатишича, Ма 2017 йил январида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун Нью-Йоркка келганида ҳам шу курткани кийиб олган эди.
Alibaba Group асосчисининг давлати 48,2 миллиард долларга баҳоланади. У Хитойнинг энг бой фуқароси ҳисобланади.
Изоҳ (0)