50 Сент тахаллуси остида машҳур бўлган рэпер Кёртис Жеймс Жексон 2015 йилда банкрот бўлганини эълон қилган. Унинг қарзлари 10 миллиондан 50 миллион долларгача бўлган, деб ёзмоқда TJournal.
24 январда рэпер яна бойиб кетгани ва криптовалюта савдосидан етти миллион доллар ишлаб олингани ҳақида хабар берилди. Хабарга кўра, рэпер 2014 йилда тақдим этилган «Animal Ambition» номли альбомини криптовалютага сотган ва ўша вақтдаги нархда қийматда 400 минг доллар бўлган биткоин ишлаб олган.
У шу вақтга қадар криптовалютасидан фойдаланмаган. 2017 йилнинг охирига келиб, биткоиннинг нархи 11—12 минг долларга кўтарилганда у ўз криптовалютасини сотган ва етти миллион доллардан ортиқ даромад ишлаб олган.
Изоҳ (0)