Мавзуга доир: The Cranberries’ни эшитадиган ҳайдовчи
Хонанданинг ўлимини унинг агенти Линдси Холмс ҳам тасдиқлади. Унинг маълум қилишича, О’Риордан «кутилмаганда» Лондонда вафот этган — у бу шаҳарга овоз ёздириш учун келган эди. Полиция маълумотига кўра, унинг жасади Парк-Лейн кўчасидаги меҳмонхоналарнинг биридан топилган. Хонанданинг ўлими сабаб ҳозирча маълум қилинмаяпти.
The Cranberries гуруҳи 1989 йили ташкил этилган, орадан бир йил ўтиб Долорес О’Риордан жамоа юзи ва вокалистига айланган. У 2003 йилга қадар The Cranberries билан бирга куйлаган, сўнг яккахон фаолиятини бошлаган. Орадан олти йил ўтиб, гуруҳ яна қайта тикланган.
О’Риорданнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар (хонанданинг белида оғриқ пайдо бўлган) сабаб, The Cranberries гуруҳи 2017 йили жаҳон бўйлаб турнесини тўхтатишга мажбур бўлган эди. Ўтган йилнинг майида эса хонанда унга биполяр парокандалик (кайфиятнинг кескин ўзгариши билан боғлиқ руҳий хасталик) ташхиси қўйилганини маълум қилган эди.
The Cranberries — Ирландиянинг энг машҳур рок-гуруҳларидан бири; у 1990 йилларнинг ўрталарида машҳурлик чўққисига чиққан. Гуруҳ ўз фаолияти давомида альбомларини 40 миллиондан зиёд нусхада сотишга муваффақ бўлган. The Cranberries’нинг энг машҳур қўшиқлари — Linger ва Zombie.
Изоҳ (0)