• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа

    The Cranberries’ни эшитадиган ҳайдовчи

    Кеча, 15 январь куни Ирландиянинг The Cranberries гуруҳи амалда ўз фаолиятини тугатгани маълум бўлди — гуруҳ яккахони Долорес О’Риордан Лондондаги меҳмонхоналарнинг бирида кутилмаганда вафот этибди. Ўзбекистонда унча танилмаган жаҳон миқёсидаги машҳурларнинг ўлими — кўп ҳам эътиборга молик воқеа эмас, бунга муносабат ҳам оддий — ўлим ҳақ... Шу жиҳатдан, бу ҳақда ёзиб, одамларнинг вақтини ўғирлаш тўғрига ўхшамайди ҳам.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Ўзимни The Cranberries’нинг ашаддий мухлиси деб айта олмайман — Ўзбекистонга келиб концерт берган тақдирида ҳам унга тушмаган бўлардим; мен «Уммон» ва бошқа таниқли гуруҳларимизни яхши танимаганим, мусиқа оламининнг барча иштирокчиларини барибир ҳеч қачон тўлиқ билолмаслигим сабаб, узоқдаги The Cranberries’ни билмаганларни ҳам қораламайман (албатта, бунга ҳеч қандай ҳақим ҳам йўқ). Бу мусиқий гуруҳнинг мен учун аҳамиятли жиҳати — қўшиқларини эшитиб «катта бўлганимда»; унинг мусиқаларидаги маром, қандайдир сокинлик ва қувватбахш жўшқинлик, хонанданинг ноодатий, ўзича сеҳрлайдиган овози хотираларимни «уйғотишида».

    Мавзуга доир: Ирландиялик хонанда Долорес О’Риордан ва The Cranberries’нинг энг яхши қўшиқлари

    Шундай қилиб, ким учундир «Болалар» гуруҳи хотира калити, ким учундир — The Cranberries. Айбга буюрмасангиз, бундан салкам тўрт йил аввал — 2014 йил 28 январида шахсий блогимда эълон қилганим блогпостни эътиборингизга ҳавола этаман.

    The Cranberries’ни эшитадиган ҳайдовчи

    ...Янги кунни метрода кутиб олиш одатга айланган. «Миллий боғ», «Ҳамза»га келганимда, вагондан метро соатларига қарайман — табло 0:01 ёки 0:03 ни кўрсатаётган бўлади. «Чилонзор»да, метродан чиқаётганимда соат 0:05 ёки 0:07 га келиб қолган бўлади; ташқарида эса Matiz, Nexia ёки эски «Жигули»сига тўрттадан йўловчини «тиқиб», «Қайдасан, Сергели!» деб учадиган учар киракашлар кутади.

    Одатда Сергелининг айнан қаерига кетаётганингга Дўмбирободдан ўтганидан кейин қизиқадиган бу киракашлардан кўп нарса кутмайсан. Сергелидаги «булбулнинг инидек» уйига кетаётган бу киракашлар ҳам сендан кўп нарса кутмайди — бор-йўғи 2,5 минг сўм пул. Лекин соат 0:07 да «Чилонзор»га келгувчи метрода манзили Сергели бўлган йўловчилар сони уларни кутаётган машиналардан анча кам бўлади. Шунинг учун, баъзи киракашлар зарарига, 2-3 йўловчи билан ҳам кетиб қолаверади. Юраги бақувватроқлари эса сўраб кўради: «3 мингдан бўлса, ‘сразу’ кетамиз». Қорин оч, чарчагансан, пул бемалол бўлса — 500 сўм кўзга кўринармиди?

    Кеча (аниқроғи, бугун) ҳам одатдаги тун эди. Киракашимиз уч йўловчи билан 3 минг сўмдан кетишга келишиб бўлган жойида тўртинчи йўловчи 2 минг сўмга Ярмаркага ташлаб қўйишни илтимос қилди. Тезроқ кетсак бўлди. Ҳар доимгидек, киракашдан кўп нарса кутмайман, энг кўп кутаётганим — одатдагидек 9—10 дақиқада Чилонзордан уйга етказиб қўйса. Лекин биринчи бўлиб қулоғим ҳайрон қолди — киракашнинг «мафони»да — Depeche Mode. «Термалари орасига адашиб тушиб қолган бўлса керак», — деб ўйладим.

    Жанубий вокзалдан ўтган ҳам эдик, ярмидан бошланган Depeche Mode тугаб, Cranberries’нинг Zombie’си бошланиб қолди-ку! «Мафон»га атайлаб қарадим, «Балки бу қандайдир бир радиоканалдир», деб. Йўқ, диск айланяпти. Киракашга паст назар билан қараганимдан уялдим-у, унга нисбатан ҳурматим бирдан ошди. Одатда «Уммон»нинг «Вақтим етмади, сани эрга берворишди» мазмунидаги ашулалари қўйиладиган бундай машиналарнинг бирида мактаб-лицей даврларингни ёдга соладиган қўшиқни эшитиб қолишинг... одамга жуда бир ёқаркан.

    Cranberries’нинг қўшиғини икки ёки уч дақиқа эшитдим, лекин шунинг ўзиёқ лицейдаги сўнгги йиллар, университетнинг дастлабки курслари — бир неча йиллик давр кўз олдимдан ўтиши учун етарли бўлди. Авваллари SOAD’ни эшитардим, Linkin Park’нинг чинқириб айтган қўшиқлари ҳам ёқарди. Лекин ҳозир SOAD’ни умуман эшитмайман — қабул қилолмайман; Linkin Park’нинг ҳам 2—3 та нисбатан сокинроқ композицияларини ёқтириб тинглайман, холос. Cranberries ҳам деярли шу йўналишда, лекин унинг 10 га яқин қўшиқларини ўша лицейчи вақтимдаги каби мазза қилиб эшитаман.

    Cranberries билан мусиқашунос синфдошим Сарвар таништирган. 17-18 ёшингда ўзинг пул топгинг, мустақил бўлгинг келади. Кеча (аниқроғи, бугун) таксида уйга келаётганда Zombie’ни эшитаётиб, бундан 7—8 йил аввал «Спорттовар»даги «Дўмбоқ жўжалар» (ё «Юмшоқ»миди?)да ўша синфдошим билан бирга официант бўлиб ишлашга тайёр бўлганим, гулчилик қилмоқчи бўлганимиз, сайт «ясаб», сотмоқчи бўлганларим эсимга тушиб кетди. Cranberries’ни эшитаётиб унинг бошқа қўшиқлари ҳам менга жуда ёқишини эсладим, айниқса «21» университетнинг биринчи ва иккинчи курсидаги хира хотираларнинг қўзғатувчиси. Бир қарасанг тушкун, бир қарасанг кўтаринки кайфиятда юрадиган вақтларим. Ҳозиргидан анча кучли хаёлпараст бўлган, бир йилда Дубай, Прага ва Истанбулга боришни орзу эмас, аниқ ҳисоб-китоб билан режалаштириб юрган вақтларим: «Мана шундай-шундай қиламан, шунда бундай-бундай бўлади, кейин айлангани кетаман». Эсласам, кулгим келади.

    Ўша 2-3 дақиқа ичида «Football.Uz» деган мега-супер-проект қилиб (домен ўзимда эди, икки йил устида сақлаб ўтирганман, ҳеч кимга бермай), Хайрулла Ҳамидовдан тортиб Аброр Имомхўжаевларгача ҳамма машҳурлар билан бирга ишламоқчи бўлганларим, «Тошкент садоси» деган шаҳар янгиликлари ҳақида сайт, «Bakabum.com» деган фақат спорт, шоу-бизнес ва олди-қочди янгиликлар берадиган лойиҳалар қилмоқчи бўлганим, эрталабдан кечгача шуларни дизайнини ясаш билан вақт ўтказганим эсимга тушди. Ўша, хаёлимга келган нарсани қилгим келаверадиган (қизиғи, ҳозир ўйласам, ўша вақтларда хаёлимга ҳеч ёмон нарсалар келмаган экан) давримда ғирт эринмаган бўлган эканман. Ўйлаганларимни ўзим яқин олган инсонларга: «Кел, шундай қилайлик», деб айтолган, уларга таклиф билан чиқолган эканман. Лицейдаги курсдошларим — Аброр, Беҳзод ва бошқалар билан иштиёқимиз қандайдир кучли эди, бир сафар «mish-mish.net» деган лойиҳани ишга тушириб (сал қолса ишга тушарди ҳам, деярли ҳамма нарсаси тайёр эди), уни Гулнора Каримованинг «Чағониён»мией деган газетада эълон қилинган интервьюлари билан очиш ниятларимиз бор эди.

    Шунақа, иштиёқ кучли эди, кўп нарса қилгим келарди. Лекин тартиб, интизом, масъулият деган нарса йўқ эди (ҳозир ҳам йўқлигини кўпда кўпчилик сезади, билади). Кайфият бўлмаса, кўзимга Дубай, Прагалар бир ёқда турсин, дунё ҳам кўринмайди, ҳеч ким телефон қилиб тушолмайди, устозларим эса «Бетайин!» деб SMS ёзиб юборади; «Ишимиз юришиб кетса, биринчи бўлиб сани ишдан ҳайдайман», — деб дағдаға қилади бошқаси. Бундан баттарлари ҳам бўлган. Лекин бир ишлагим келса, газетанинг ҳар саҳифасида «Муҳрим Аъзамхўжаев» деган имзо турарди (мақтанчоқлигим учун узр; ёдимда, Қўқонда ҳолвачи хола ўзи билмай ҳолвани Муҳрим Аъзамхўжаевнинг мақоласи чиққан саҳифага ўраб берганди).

    Cranberries’нинг Zombie’сини эшита туриб, хотираларим кўтарилди. Воқеалар, одамлар, ишлар, режалар кўз олдимдан ўтиб, бир куламан, бир ачинаман; жуда кўпинча бекорга ўтиб кетган, оқиб кетган вақтларга ачинаман...

    Ирландиялик Cranberries’нинг Босния ҳақида куйланган «Bosnia» номли қўшиғи бор. Қўшиқ давомида шундай бир бақиради, лекин шу бақириши, ҳайқириши қандайдир ёқади — нимагадир ундайдиган, бошни кўтаришга мажбур қиладигандек чорлов бордек. Балки сезган-билган чиқарсиз, анча-мунча босниялик бўлмаган машҳур санъаткорлар Босния ҳақида қўшиқлар куйлаган. Босния ҳақида жуда кўп куйланган. Cranberries’нинг ҳам қўшиғи шулардан бири.

    Дейлик, мен «Мона Лиза»ни соатлаб томоша қилиб ҳам ҳеч нимани тушунмаслигим, этим бир грамм ҳам жиз этмаслиги, «Номи улуғ бир расм-да», деб ўтиб кетарман. Лекин баъзида, бу гап қанчалик баландпарвоз бўлмасин, жуда жўн, қиймати ҳеч қачон «Мона Лиза» билан тенглаша олмайдиган нарсалар кишига қаттиқ таъсир қилади. Масалан, мен уруш балосини ҳақиқатан-да ёмон кўришим учун айнан Босния мисоли, айнан Cranberries’нинг «Bosnia» қўшиғи ва актёр Ричард Гир ўйнаган «The Hunting Party» фильми сабаб бўлганини айтишим жоиз. Бунгача қанчадан-қанча урушлар ҳақида ўнлаб фильмларни кўрганман, урушнинг ёмонлиги тўғрисида саноқсиз қўшиқларни эшитганман, лекин бир оғиз гап ва бирров кадр ҳал қилувчи таъсир кўрсатган. Ўша «The Hunting Party»да Сараево вайроналари ёнидан ўта туриб, фильм қаҳрамонининг: «Бу ерда Қишки Олимпиада бўлган», — деган гапни айтиши... Хиросима бомбардимонининг ўнлаб нуқталардан олинган видеоларидан-да кучлироқ таъсир қилган.

    Кечаги (аниқроғи, бугунги) таксида Cranberries’ни эшитарканман, 2-3 дақиқа ичида ўша Сараево ҳам хотирамда айланиб чиққани бор гап. Бугун ҳам, эртага ҳам, индинга ҳам янги кунни метрода кутиб олишим эҳтимоли катта. Энди Cranberries’нинг Zombie’сини яна эшицам, кечаги (аниқроғи, бугунги) 2-3 дақиқадек хотираларим уммонига чуқур шўнғий олмаслигим мумкин, лекин яна ўша ҳайдовчининг машинасида, ўша — ҳозиргидан анча яхши, ҳозиргидан анча самимий, кўпроқ болачаларга ўхшайдиган, охир-оқибат ўзимга ҳам кўпроқ ёқадиган ўша Муҳримнинг яхши кўрган мусиқаларини эшитиб кетишни хоҳлардим.

    16.01.2018, 19:41   Изоҳ (0)   24185
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.