• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактабгача таълим вазирининг кутилмаган ташрифи болалар боғчаси ходимларини эсанкиратиб қўйди

    Ўзбекистон мактабгача таълим вазири (MTM) Агриппина Шин 23 январь, сешанба куни пойтахтдаги мактабгача таълим муассасаларига уюштирган навбатдаги кутилмаган ташрифларида уларда ишлаётган ходимларни саросимага солиб қўйди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Юнусобод туманидаги 206-MTMда соат 12:20 бўлишига қарамай, боғча тарбияланувчилари учун тушлик ташкил этилмаган. Боғча мудираси эса меҳмонларга тайёрлов гуруҳидаги ўқув-тарбия жараёни билан танишишни таклиф қилди. Болалар тайёрлов гуруҳи тарбиячиси, 18 йиллик педагогик тажрибага эга Диляра Эгамбердиеванинг машғулотларига шу қадар қизиқиб кетганидан меҳмонларнинг гуруҳга кириб келганини ҳам сезмай қолишди. Боғча опанинг таълим-тарбия бериш методикасини юқори боҳолаган вазир ошхонага йўл олди.

    Таомнома бўйича 2-қайлали нўхатли бўтқа пишиш арафасида бўлса-да, унинг ичида янги солинган хом гўшт борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, ошпаз Э. Мамедова таомнома бўйича тушликдаги 2-овқатга берилиши лозим бўлган 35,22 килограмм ўрнига 31 килограмм гўшт ишлатган. Аммо меҳмонларнинг кутилмаган ташрифи уни эсанкиратгани боис, пишиб турган бўтқага яна 4 килограмм хом гўштни солиб юборган. Бу эса тушлик вақтини кечиктириб, кун тартибининг бузилишига ҳам сабаб бўлган.

    Шунингдек, мазкур боғчанинг қуввати 540 нафар болага мўлжалланган бўлишига қарамай, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатида тарбияланувчилар сони 740 нафарни ташкил этган. Болалар боғчаси биносининг биринчи блоги эса туман ҳокимияти томонидан маҳалла қўмитасига бериб юборилган. Йўл қўйилган камчиликлар муносабати билан мудира V.Мухаммедова, ошпаз Э.Мамаедова, омбор мудири Д.Дадаходжаева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Шунингдек, боғча ҳамшираси Ш.Таштаевага интизомий жазо чораси қўлланилди.

    Куннинг иккинчи ярмида вазир ва яна бир қатор масъуллар Мирзо Улуғбек туманидаги 14-мактабгача таълим муассасасида ҳам бўлишди. Бу ердаги вазият ҳам юқоридагидан фарқ қилмайди, дея қайд этди вазирлик матбуот хизмати. Боғча 1980 йилда қурилган бўлиб, унинг қуввати 320 ўринга мўлжалланганига қарамай, бугунги кунда ушбу боғчада 551 нафар бола тарбияланмоқда.

    Бундан ташқари, ошхона фаолияти талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Хусусан, мактабгача таълим муассасига Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган «Ибрагимова» МЧЖ томонидан етказиб берилган гўштнинг бир қисми сифатсиз ҳолатда экани ва яроқсиз гўшт маҳсулотлари ошхона музлатгичида сақлангани аниқланди.

    Натижада боғча омбор мудири Д. Бахромова ва бош ошпаз Д. Давирова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Мактабгача таълим муассасаси мудираси вазифасини бажарувчи Ф.Усманбекова ҳамда ҳамшира Г.Хўжамқуловага эса «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди. «Ибрагимова» МЧЖ билан тузилган шартнома ҳам бекор қилинган.

    Агриппина Шин ўрганиш давридаги ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш ва уларни такрорламаслик мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижрога қаратиш юзасидан мутассадиларга топшириқ берди.

    24.01.2018, 13:37   Изоҳ (0)   49075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Комилов Словакия элчиси Ян Борини қабул қилди

    24.01.2018, 13:36

    Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши кутилмоқда

    24.01.2018, 13:17

    «Ижтимоий фикр»: Аёлларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни ўсиб бормоқда

    24.01.2018, 13:16

    Миробод туман ҳокимлиги Президент фармонига асосан афв этилган 23 нафар фуқаро учун Самарқандга зиёрат ташкиллаштирди

    24.01.2018, 12:11

    Тана вазнини ва қувватни оширишнинг ечими бу — Mass&Energy

    24.01.2018, 12:00

    Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази журналистларни ишга таклиф этади

    24.01.2018, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.