«Ўзстандарт» агентлиги Тошкент бозорларида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи болалар ўйинчоқлари сотилаётганлигини аниқлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси» билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида жойлашган «Ўрикзор» бозорида сотилаётган болалар ўйинчоқларини белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида, қуйидаги болалар ўйинчоқларининг хариди амалга оширилди:
Юқорида кўрсатилган маҳсулотлар Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштириш тартиботлари ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг 1-иловасида келтирилган мажбурий сертификтланадиган маҳсулотлар рўйхатига киритилган бўлсада, маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати ва санитар-эпидемологик хулосаларисиз сотилётганлиги аниқланди.
Харид қилинган болалар учун ўйинчоқлар меъёрий ҳужжатлар талабига номувофиқ деб топилди.
Меъёрий ҳужжат ГОСТ 25779-90 «Ўйинчоқлар. Умумий хавфсизлик талаблари ва синов услуллари» нинг талаби бўйича ўйинчоқларда бурмалар ва ёриқлар бўлмаслиги керак.
Республика ССМ ДК қошидаги синов мажмуасининг синов натижаларига кўра, барча ўйинчоқларда бурма ва ёриқлар мавжудлиги аниқланди.
Юқорида аниқланган бурма ва ёриқлар болаларнинг қўл териси ва тана қисмларининг шикастланишига олиб келади.
Меъёрий ҳужжат СанПиН 0287-10 «Болалар соғлиги учун ўйинчоқлар хавфсизлигига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари» бўйича формалдегид миқдори 0,003 мг/метр куб бўлиши керак, аммо Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт санитария бирлашмаси санитария-эпидемиология станцияси қошидаги аккредитатланган синов лабораториясининг синов натижаларига кўра юқоридаги ўйинчоқларда 0,031 мг/метр куб, яъни меёрий ҳужжат кўрсатгичидан болалар ўйинчоқлари ўн баравар юқорилиги аниқланди.
Умумжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига қарашли Саратон касаллигини ўрганиш агентлигининг хабарига кўра, формалдегид инсон организмида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи асосий омил ҳисобланади.
Айниқса, болалар организми ҳар хил заҳарлар билан курашиш учун заиф бўлганлиги учун формалдегид бола танасида тўпланганда йўталиш, гижжалар, бронхиал астма каби касалликни жадал ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари, ранг ўзгариши, толиқиш, нафас қисиш, бош оғриғи, уйқусизлик ва ҳаттоки онгининг зайифлашишигача олиб келади. Буларнинг барчаси организмда формалдегид тўпланиши натижасида юзага келади.
Истеъмолчиларга тавсиялар
Ота-оналар томонидан болаларга ўйинчоқ харид қилиш жараёнида огоҳ бўлишлари ва ўйинчоқни харид қилишдан олдин, фойдаланиш тавсияномасини ва ундаги огоҳлантирувчи ёзувларни ўрганиб чиқишлари тавсия этилади. Энг муҳим омиллардан бири бу боланинг ёшини инобатга олишдир, чунки майда қисмлардан ташкил топган ўйинчоқлар бола организимига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу йўсинда болалар ўйинчоқларини танлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
- Ўйинчоқни бузилмаган қадоқда бўлиши;
- Қадоқ ёрлиғидаги маълумотлар давлат тилида, фойдаланиш тавсиялари кўрсатилган ҳолда, қандай хом ашёлардан тайёрланганлиги (пластмассa, резина, ёғоч ва ҳ.к) ва мажбурий тарзда ишлаб чиқарувчи тўғрисида маълумотлар бўлиши шарт;
- Ўйинчоқлардаги кучли ҳид ва бўёқларни қўлга юқиши ота-оналарни ҳушёрликка чақириши лозим. Бу ҳолатда ишлаб чиқарувчилар томонидан хавфсиз бўлмаган бўёқлар ишлатилган бўлиши ва технологик жараён бузилган бўлиши ҳам мумкинлигини англатади. Сифати шубҳали ўйинчоқлар болаларнинг соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин.
Изоҳ (0)