24 январь куни диний идора масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов ва муҳтасиблик бўлими мудири Исломиддин Зуҳриддинов бошчилигидаги уламолар Наманган вилоятига бориб, фожиа қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
«Уламолар мусибат эгаларига муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг ҳамдардликларини етказишди. Шунингдек, уларга моддий-маънавий кўмак қилиб, руҳий тасалли беришди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)