Американинг RC-135W разведкачи самолёти Мурманск вилояти ҳудудида Россия чегаралари яқинида кўп соатли парвозни амалга оширди, деб ёзади «Газета.ru».
Ғарб авиация ресурслари мониторинг маълумотларига кўра, самолёт Буюк Британиядаги Милденхолл авиабазасидан учиб чиқиб, сўнг бир неча соат давомида Мурманск вилояти соҳиллари яқинида, Баренц денгизи акваторияси устида айланиб учган. Унга ёқилғи қуювчи самолёт ҳамроҳлик қилган.
Изоҳ (0)